11.10.2020 11:26
5816
Льорис: «Роналду – мукаммал ўйинчи. Унга қойил қоламан»

Франция миллий жамоаси дарвозабони Уго Льорис Миллатлар Лигаси доирасида Португалияга қарши ўйин олдидан рақиб сардори Криштиану Роналду ҳақида фикр билдирди.

«У – ҳар нима қила оладиган ва баҳсларда ҳал қилувчи рол ўйнайдиган мукаммал ўйинчи. Бу футболчига ва унинг фаолиятига жуда ҳам қойил қоламан. У – ажойиб ўйинчи. Роналду ҳар доим таҳдид солади. Португалия билан баҳсда ғалаба қозониш учун самарали ўйнашга ҳаракат қиламиз», – дея Льориснинг сўзларини келтиради beIN Sports.

Маълумот учун, Франция – Португалия ўйини бугун, 11 октябрь куни бўлиб ўтади. Беллашув Тошкент вақти билан 23:45да бошланади.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар