09.10.2020 18:14
2100
Теглар
ОЧЛ шарқ минтақаси ўйинларига ҳам Қатар мезбонлик қилади

ОФК Осиё Чемпионлар лигаси шарқ минтақаси учрашувлари ҳам марказлашган ҳолда Қатарда ўтказилишини эълон қилди.

Шарқий Осиё клублари иштирокидаги марказлашган турнирни Малайзияда ўтказиш варианти ҳам бўлган, аммо ушбу мамлакатга келганлар учун ҳали ҳам 14 кунлик карантин амалда эканлиги сабабли Қатар варианти танланган.

Қатар пойтахти Доҳа 26 кун ичида шарқий минтақадаги 16 жамоа иштирокидаги 46та учрашувга мезбонлик қилади. 

«Футболиум» каналининг ёзишича, ОЧЛ финалини Эрон пойтахти Теҳронда эмас, Доҳада ўтказиш варианти ҳам кўриб чиқилмоқда.
 
Аввалроқ, ОЧЛ ғарб минтақаси ўйинлари ҳам Қатарда ўтказилиб, Эроннинг «Персеполис» клуби чоракфиналда «Пахтакор» (2:0), яримфиналда эса «Ан-Наср»ни мағлуб этиб (1:1, пен.серияси: 4:3) финалга йўлланма олганди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар