08.10.2020 11:07
5082
Луис Энрике: «Роналду Месси каби йиллар ўтишига қарамай, юқори савияда ўйнашда давом этмоқда»

Испания миллий жамоаси бош мураббийи Луис Энрике Португалияга қарши ўртоқлик ўйинидан сўнг рақиб сардори Криштиану Роналду ҳақида гапирди.

«У Месси каби йиллар ўтишига қарамай, жуда юқори савияда ўйин намойиш этмоқда. Рақамлар ва рекордлар унинг буни исботлайди», – дея Энрикенинг сўзларини келтиради A Bola.

Эслатиб ўтамиз, Лиссабондаги «Жозе Алваладе»да ўтган беллашувда ҳисоб очилмади.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар