08.10.2020 09:49
11773
Кавани Неймар билан муносабати ҳақида гапирди

«Манчестер Юнайтед» ҳужумчиси Эдинсон Кавани «ПСЖ»даги собиқ жамоадоши Неймар билан муносабати ҳақида гапирди.

«У – яхши йигит. Бизда фақат бир марта, «Лион» билан ўйинда (Кавани пенальтини Неймарга беришни истамаган) келишмовчилик бўлган. Буни ҳамма билади. Ўшанда жанжаллашдик, бу ҳолат кийиниш хонасида ҳам давом этди. 

Ёзилган хабарларнинг аксарияти тўғри эмас. Ҳа, биз турличамиз. Лекин жамоадошлар билан дўст бўлиш шарт эмаслигини доим таъкидлаб келганман. Назаримда майдонда дўст бўлиш, бир-биримизга тоғ бўлишимиз етарли. Кийиниш хонасида дўст бўлишга ва ҳамма билан кечки овқатга чиқишга ҳожат йўқ.

Ҳа, Неймар билан қарашларимиз ўзгача. Аммо бу ҳолат у билан яхши муносабатда бўлишимизга тўсқинлик қилмайди», – дея Каванининг сўзларини келтиради ESPN.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар