08.10.2020 10:17
2268
Камавинга – сўнгги 106 йил ичида Франция миллий жамоасида гол урган энг ёш футболчи

«Ренн» яримҳимоячиси ва Франция миллий жамоаси яримҳимоячиси Эдуардо Камавинга Украинага (7:1) қарши ўртоқлик ўйинида тўп киритди.

Шу тариқа 17 ёшу 11 ойлик бўлган Камавинга Франция сафида сўнгги 106 йил ичида гол урган энг ёш ўйинчига айланди. 

Бу борада рекордчи Морис Гастигер саналади. У 1914 йил март ойида, 17 ёшу 5 ойлигида Швейцария дарвозасини ишғол этган.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар