08.10.2020 11:31
1026
Испания ва Португалия ЖЧ-2030ни биргаликда ўтказишга ариза беришади

Испания ва Португалия биргаликда 2030 йилги жаҳон чемпионатини биргаликда ўтказишга ариза беришмоқчи.

Икки жамоа футбол федерациялари ўртасидаги келишув Лиссабонда, Португалия-Испания ўртоқлик ўйини арафасида тузилди. 

Ҳужжатни УЕФА вице-президентлари Луис Рубиалес ва Фернанду Гомеш тасдиқлашди.

Аввалроқ Аргентина, Уругвай, Чили ва Парaгвай ЖЧ-2030ни биргаликда ўтказиш истагини билдиришган эди. 

Руминия, Болгария, Сербия ва Греция ҳам худди шундай ариза билан мурожаат қилишлари мумкин. 

Шунингдек, Колумбия/Эквадор/ Перу ёки Марокаш/Миср вариантлари ҳам бор.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар