06.10.2020 11:41
1789
«Милан» вингери «Селтик»ка ўтди

Шотландиянинг «Селтик» клуби расмий сайти «Милан»нинг уругвайлик яримҳимоячиси Диего Лаксальт ижарага олинганлигини эълон қилди.

Глазго клуби 27 ёшли яримҳимоячини 2021 йилнинг ёзига қадар ижарага олган. Келишувнинг молиявий томони маълум қилинмаган. Аввалроқ, Лаксальтга Россиянинг «Спартак» ва «Локомотив» клублари ҳам қизиқиш билдираётган эди.

Эслатиб ўтамиз, Лаксальт 2018 йилда 14,9 миллион евро эвазига «Женоа»дан «Милан»га ўтганди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар