04.10.2020 11:17
3413
Теглар
«Наполи» юристлари «Ювентус» билан ўйинни қолдириш борасида музокаралар олиб боришмоқда

«Наполи» А Сериянинг 3-туридан ўрин олган «Ювентус»га қарши баҳсда техник мағлубият (0:3) ёзилишидан қочишга ҳаракат қилмоқда.

Журналист Николо Скиранинг ёзишича, жамоанинг Неаполдан келган адвокатлари ўйинни қолдиришни сўраб, А Серия раҳбариятига мурожаат қилишган. Чунки клубнинг бир неча аъзолари, жумладан, футболчилар Пётр Зелиньски ва Элиф Элмасда коронавирус аниқлангач, Неаполь соғлиқни сақлаш идораси жамоага Туринга учишга рухсат бермаяпти.

Эслатиб ўтамиз, бунгача 3-тур доирасидаги «Женоа» – «Торино» баҳси генуяликларнинг 17 ўйинчисида коронавирус аниқлангани сабабли қолдирилган эди.

Маълумот учун, «Наполи» 2-турдан сўнг 6 очко билан пешқадамлик қилмоқда.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар