03.10.2020 10:56
7260
Теглар
FootWeek: Эронга қарши Аҳмедовсиз ўйнаймиз. Шомуродов-чи, келадими?

FootWeek муаллифлик лойиҳаси давом этади. Бобур Акмалов кичик танаффусдан сўнг кўрсатувнинг янги сонини эътиборингизга ҳавола этяпти. Бу сафар кўрсатув ўтган давр мобайнида Ўзбекистон футболида бўлиб ўтган воқеаларга бағишланди.

Осиё Чемпионлар лигасида иштирокини якунлаган «Пахтакор» ҳақида фикрлар ўрин олган дастурнинг бу сонидан. Жумладан, юртимизнинг таниқли шарҳловчилари Мурод Ризаев, Хайрулла Ҳамидов ва Отабек Жўраев, шунингдек, режиссёр Жамолиддин Бобожонов қитъанинг клублар миқёсидаги энг нуфузли турниридаги «Пахтакор»нинг иштирокига баҳо бердилар.

Айтиш жоизки, уларнинг баъзи фикрлари бир жойдан чиқди. Жамоанинг ОЧЛдаги иштирокига берилган баҳолар бир-бирига жуда яқин бўлса, айрим жабҳаларда айро фикрларни ҳам учратасиз. Кимдир мураббийлар штабини энг заиф нуқта, деб билган бўлса, яна ким учундир дарвозабон масаласи муаммоли. Яхшиси, футбол одамлари фикрини ўзингиз эшитганингиз маъқул.

Муаллиф Ўзбекистон миллий жамоасини ёддан чиқармаган. 3 октябрь санасидан бошлаб навбатдаги йиғинга кирган Вадим Абрамов бошчилигидаги жамоа олдида қандай режалар бор, мураббий таркибга чақирилганларни қандай асосда чорлаган, кимлар кела олади ва кимлар йўқ, ким коронавирусга чалинди, ким жароҳат туфайли йиғинни ўтказиб юборади? Миллий жамоанинг асосий футболчиси Одил Аҳмедов нега чақирилмади? Элдор Шомуродов «Женоа» сафига қўшилгач, миллий жамоа лагерига етиб кела оладими? Йиғин доирасидаги Эрон ва БААга қарши ўйинлар қачон ва қаерда ўтказилади, асосийси, бўлиб ўтиши аниқми?

Ана шу саволларга FootWeek лойиҳасидан жавоб олсангиз ажаб эмас.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар