01.10.2020 08:42
8651
Шомуродов шартнома имзолаши кутилаётган клубнинг 14 футболчисида коронавирус аниқланган

«Женоа» ўйинчиларининг соғлиги борасида катта муаммоларга дуч келди. Хабар қилинишича, клубнинг 14 футболчиси коронавирусга чалинган. Жамоанинг 3 октябрь куни ўтиши керак бўлган «Торино»га қарши ўйини сўроқ остида турибди.

Маълумот ўрнида, Генуя клуби  бугун, 1 октябрь куни «Ростов»нинг ўзбекистонлик ҳужумчиси Элдор Шомуродов билан шартнома имзолаши кутилмоқда.

«Женоа» А Сериянинг 2-туридан сўнг 3 очко билан 13-ўринни эгаллаб турибди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар