29.09.2020 14:24
9768
ОФК «Персиполис» - «Пахтакор» учрашувига ҳакамларни тайинлади

Осиё Чемпионлар лигаси чоракфинали доирасидаги «Персиполис» - «Пахтакор» учрашувида ишлайдиган ҳакамлар номи маълум қилинди.

ОФК томонидан эълон қилинишича, «Пахтакор»нинг Эрон клубига қарши бир ўйиндан иборат плей-офф баҳсини иорданиялик ҳакамлар бригадаси бошқариб боради. Ўйинни Адҳам Муҳаммад Тумаҳ Маҳадмеҳ бошқарса, унга қанотларда Аҳмад Муаннас Ноди ва Муҳаммад Мустафо Ҳассан Алкалаф ёрдам бериб боради. Тўртинчи ҳакам ироқлик Али Сабоҳ Ал Қайси этиб тайинланган.

Қайд этиш жоиз, чоракфинал босқичидан бошлаб ўйинларда VAR тизими ҳам жорий қилинади. Шу куни видео-ассистент сифатида суриялик Ҳанна Ҳаттоб, малайзиялик Моҳд Амирул Изван ва шри-ланкалик Ҳеттиканканамге Перера фаолият олиб боради.

Эслатиб ўтамиз, «Персиполис» - «Пахтакор» учрашуви 30 сентябрь куни ўтказилади. Баҳс Тошкент вақти билан соат 22:45да бошланади.

ОЧЛ. Чоракфинал.
30 сентябрь (чоршанба)
«Персиполис» (Эрон) - «Пахтакор»
Қатар, Доҳа «Жассим бин Ҳамад» стадиони.
Бош ҳакам: Адҳам Муҳаммад Тумаҳ Маҳадмеҳ (Иордания)
Қанот ҳакамлари: Аҳмад Муаннас Ноди, Муҳаммад Мустафо Ҳассан Алкалаф (Иордания).
Захирадаги ҳакам: Али Сабоҳ Ал Қайси (Ироқ). 
VAR ассистент: Ҳанна Ҳаттоб (Сурия).

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар