28.09.2020 11:20
3211
Пирло: «Ишимиз ҳали тугалланмаган»

«Ювентус» бош мураббийи Андреа Пирло А Cериянинг 2-туридан ўрин олган «Рома»га (2:2) қарши ўйиндан сўнг ўз фикрларини билдирди.

«Мавсум бошида бутунлай икки хил жамоага дуч келдик, шунинг учун «Сампдория» билан ўйинга қараганда ёндашувимиз бошқача бўлишини билардим. Натижа жиҳатидан орқага қадам бўлди, аммо бизнинг ишимиз ҳали тугалланмаган. 

Ўйинчиларни ва тактикаларни синаб кўриш учун мавсумолди ўртоқлик ўйинларига эга бўлмадик. «Рома» билан баҳсда 2 марта ҳисобни тенглаштирдик, 10 киши бўлиб қолдик. Артур сингари 6 ой ўйнамаган футболчиларимиз бор эди», – дея Пирлонинг сўзларини келтиради Football Italia.

Маълумот учун, «Ювентус» 2 ўйинда 4 очко тўплаб, 5-ўринда бормоқда. «Рома» эса 1 очко билан 15-ўринга жойлашган.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар