26.09.2020 21:43
4827
Пенальтилар сериясида «Шабоб Ал-Аҳли»дан омад юз ўгирди. «Ал Аҳли» - ОЧЛнинг дастлабки чоракфиналчиси

ОЧЛ 1/8 финали доирасидаги дастлабки учрашув ниҳоясига етди.

Саудия Арабистонининг «Ал Аҳли» ва БААнинг «Шабоб Ал-Аҳли» клублари ўртасидаги учрашувнинг 28-дақиқасида ўзбекистонлик яримҳимоячи Азизжон Ғаниев кучли зарбаси билан ҳисобни очган бўлса, 53-дақиқада Омар Ас-Сома пенальтидан мувозанатни тиклади.

Қўшимча бўлимлар билан 120 дақиқа давом этган баҳсда дуранг қайд этилгач, жамоалар пенальтилар серияда иштирок этишди. Унда омад Саудия клубига клуб боқди ва «Ал Аҳли» ОЧЛ чоракфиналига йўлланма олган дастлабки жамоага айланди. Азизжон Ғаниевнинг жамоаси эса ОЧЛ билан хайрлашди.

ОЧЛ. 1/8 финал. 26 сентябрь
«Ал Аҳли» (Саудия Арабистони) – «Шабоб Ал-Аҳли» (БАА) - 1:1 (пен. - 4:3)

Пенальтилар серияси: 4:3
Голлар: Омар Ас-Сома 53 пенальтидан – Азизжон Ғаниев 28.
Ал-Аҳли: Муҳаммад Ал-Овайс, Абдуллоҳ Тармин, Мотаз Хавсавий, Муҳаммад Ал-Фатил, Абдулбосит Ал-Ҳинди, Лукас Лима, Муҳаммад Ал-Мажҳад, Али Ал-Асмарий, Ал-Мубашшир, Марко Марин, Омар Ас-Сома.
Шабоб Ал-Аҳли: Муҳаммад Носир, Ю.Жобир, Волид Аббос, М.Марзуқ, А.Ҳайкал, М.Ҳассан, Азизжон Ғаниев, Алвес, Ҳусайн, Ал-Ҳаммадий, П.Конде.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар