24.09.2020 18:57
8498
Пьянич энг яхши шериги ҳақида: «Барса»га ўтганимгача Роналду эди»

«Барселона» яримҳимоячиси Миралем Пьянич блиц-саволларга жавоб қайтарди.

– Фаолиятингиздаги энг яхши голингиз?

– «Реал»га урган голим (ЕЧЛ 2009/10. 1/8 финал «Лион» - «Реал» 1:1).

– Энг яхши ўйин-чи?

– «Страсбур» – «Метц» ўйини (2:3, 2007/08). Бу Франциядаги биринчи мавсумимда бўлганди. 

– Энг яхши мураббий?

– Массимилиано Аллегри

– Энг яхши жамоадошингиз?

– «Барса»га келганимга қадар - Криштиану Роналду.

– Энг яхши рақибингиз?

– Андреа Пирло.

– Энг яхши стадион?

– «Камп Ноу».

– Энг яхши мухлислар?

– «Ливерпуль» мухлислари.

– Болаликдаги кумирингиз?

– Зинедин Зидан, – дея жавоб берди Пьянич.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар