22.09.2020 13:17
4155
Теглар
Бэйлнинг агенти: «Реал»да Гаретга нисбатан яхши муносабатда бўлишмади»

Гарет Бэйлнинг агенти Жонатан Барнетт футболчининг «Реал»дан Лондон клубига ўтиши ҳақида фикр билдирди.

«Тоттенҳэм» Бэйл тўп суришни истаган асосий клублардан эди. Гарет кейинчалик ҳам жонажон клубида қолишни истаса, ҳеч қандай муаммо бўлмайди деб ўйлайман.

Умид қиламанки, Бэйлнинг «Реал»га қайтиши ҳақида савол пайдо бўлмайди. У «Тоттенҳэм»да яна муваффақиятга эришса, клубда қолиши мумкин бўлади. Гарет Лондондаги ажойиб фаолиятини такрорлай олади. Бэйл бриталиялик футболчилар орасида Англиядан ташқарида энг кўп совринга эришган ўйинчи бўлди. Англияда ҳам ўз даражасини кўрсатишига ишонаман.

Мадридда Бэйлга нисбатан яхши муносабатда бўлишмади. У «Реал»нинг қатор совринларни қўлга киритиши учун катта ҳисса қўшган ва яхшироқ муносабатни кутишга ҳақли эди. Ҳаттоки мухлисларнинг ҳам Гаретга нисбатан адолатсизлик қилгани улар томонидан қилинган шармандалик эди», - дейди Барнетт Sky Sport’га.

Маълумот учун, Гарет Бэйл «Реал» клубидан «Тоттенҳэм»га бир йиллик ижара асосида ўтди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар