21.09.2020 01:42
5922
Теглар
А Серия. Пирлонинг «Ювентус»даги дебюти муваффақиятли чиқди

Италия чемпионатининг 1-турида «Ювентус» ўз майдонида «Сампдория»ни қабул қилиб, йирик ҳисобдаги ғалабани қўлга киритди. Жамоанинг янги аъзоси Деян Кулусевски, ҳимоячи Леонардо Бонуччи ва ҳужумчи Криштиану Роналду томонидан киритилган тўплар туринликларга 3 очко келтирди.

Маълумот учун, бу баҳс Андреа Пирло учун  «Ювентус» бош мураббийи сифатидаги илк расмий ўйин эди.

А Серия, 1-тур

Ювентус – Сампдория 3:0
20 сентябрь, «Альянц Стэдиум»

Голлар: Кулусевски (13), Бонуччи (79), Роналду (89).

Ювентус – Шесни, Бонуччи, Кьеллини (Демираль, 82), Данило, Фработта (Де Шильо, 67), Куадрадо (Бентанкур, 78), Рабьо, Рэмзи, Маккенни, Кулусевски (Коста, 82), Роналду. 

Сампдория – Аудеро, Аужелло, Колли, Берешиньски, Депаоли (Рамирес, 46), Торсби (Дамсгард, 70), Экдаль, Янкто, Тонелли (Йошида, 46), Бонаццоли (Верре, 70), Лерис (Куальярелла, 46).

Огоҳлантиришлар: Тонелли (4), Фработта (54).

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар