18.09.2020 01:01
11417
Теглар
ОЧЛ. «Пахтакор» турнирдаги юбилей баҳсида «Ал Ҳилол» билан дуранг ўйнади

Осиё Чемпионлар Лигасининг 4-турида «Пахтакор» «Ал Ҳилол» билан баҳс юритди. Беллашувда ҳисоб очилмади. 

Маълумот учун, бу ўйин «шерлар» учун турнирдаги 100-баҳс бўлди.

4-турдан сўнг «Ал Ҳилол» 10 очко билан гуруҳда 1-ўринни, «Пахтакор» эса 7 очко билан 2-поғонани эгаллаб турибди. БААнинг «Шабоб Ал Аҳли» клуби ҳисобида 6 очко мавжуд бўлса, сўнгги ўриндаги Эроннинг «Шаҳри Ҳудру» жамоасида очко йўқ.

ОЧЛ, В гуруҳи, 4-тур

Пахтакор – Ал Ҳилол 0:0
17 сентябрь, Доҳа, «Ал Жануб» стадиони.
Ҳакамлар: Наваф Шукрулла, Муҳаммад Жафар, Абдулла Солиҳ (учаласи Баҳрайн), Кришанта Дилан Перера (Шри-Ланка).

Пахтакор – 35.Санжар Қувватов, 3.Ҳожиакбар Алижонов, 5.Анзур Исмоилов, 9.Жалолиддин Машарипов, 15.Егор Кримец, 17.Достон Ҳамдамов (99.Жавоҳир Сидиқов, 67), 20.Одил Ҳамробеков, 21.Аброр Исмоилов, 27.Сардор Собирхўжаев (7.Садриддин Абдуллаев, 90+1), 34.Фарруҳ Сайфиев (4.Акром Комилов, 76), 77.Эрен Дердийўқ (11.Игорь Сергеев, 67).

Ал Ҳилол – 1.Абдуллоҳ Ал Муайуф, 5.Али Ходи Ал Булайҳи, 9.Себастьян Жовинко, 16.Носир Ал Довсари, 18.Бафетимби Гомис, 19.Андре Каррильо, 20.Жан Ҳюн Су, 22.Амир Курди, 28.Муҳаммад Канно, 29.Салим Ал Довсари (27.Ҳаттан Бабҳир, 89), 70.Муҳаммад Жаҳфали.

Огоҳлантиришлар: Анзур Исмоилов 45, Муҳаммад Канно (66).

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар