17.09.2020 11:14
5393
Теглар
«ПСЖ» ўйинчилари Тухелга ишонишмаяпти

«ПСЖ» футболчилари жамоа бош мураббийи Томас Тухелнинг ишидан норози, деб ёзади RMC Sport.

Манбага кўра, Франция чемпионатидаги муваффақиятсиз стартдан сўнг клуб ўйинчилари Тухелга нисбатан ишончларини йўқотишган. 

Хабар қилинишича, «Марсель»га (0:1) қарши ўйиндан сўнг парижликларнинг кийиниш хонасидаги муҳит жуда ёмон бўлган. Футболчилар бир-бирлари билан Тухелнинг тактикаси тўпни Неймарга беришдан иборат, деб ҳазил қилишмоқда.

Маълумот учун, «ПСЖ» Лига 1да дастлабки 3та турда 2 бор мағлуб бўлди ва турнир жадвалида 15-ўринни эгаллаб турибди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар