17.09.2020 10:08
13736
Неймар, Паредес ва Курзава нечтадан ўйинга дисквалификация қилингани маълум бўлди

Франция профессионал футбол лигаси чемпионатнинг 3-туридан ўрин олган «ПСЖ» – «Марсель» (0:1) ўйинида жанжаллашган футболчиларнинг дисквалификация муддатини эълон қилди.

Эслатиб ўтамиз, баҳс сўнгида юзага келган зиддият туфайли ўйин бош ҳаками Жером Брисар «ПСЖ»дан Неймар, Леандро Паредес ва Левен Курзавани, «Марсель»дан эса Жордан Амави ва Дарио Бенедеттони майдондан четлатганди.

Қўмита қарорига кўра, Курзава 6, Амави 3, Неймар ва Паредес 2, Бенедетто эса 1 ўйинга дисквалификация қилинди.

Шуниндек, қўмита «Марсель» ҳимоячиси Альваро Гонсалеснинг Неймарга ирқчилик қилгани, «ПСЖ» вингери Анхель Ди Мариянинг эса Гонсалесга тупургани юзасидан текширув ишларини бошлади.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар