14.09.2020 08:49
8937
Неймар «Марсель» ўйинчиси Гонсалесни ирқчиликда айблади, ҳимоячи эса айбловни инкор қилмоқда 

«ПСЖ» ҳужумчиси Неймар «Марсель» ҳимоячиси Альваро Гонсалесни ирқчиликда айблади, деб ёзади Get French Football News.

Хабар қилинишича, Альваро «ПСЖ» аъзоларидан бирига «оғзингни юм, ифлос маймун» деган. Аммо ушбу гап Неймарга қаратилганми ёки йўқми, ҳозирча номаълум. Можаро шундан бошланди. Неймар унинг бошига зарба берди ва бу ҳаракати учун қизил карточка олди. Бразилиялик вингер майдондан чиқиб кетаётганида захира ҳакамига испаниялик футболчи уни ирқчиликда айблаганини айтди.

Гонсалес ўйиндан сўнг «твиттер»даги саҳифасида бунга жавоб берди: «Ирқчиликка ўрин йўқ. Баъзан мағлубиятни тўғри қабул қилишни ўрганиш керак. Ажойиб 3 очко», – деб ёзади Альваро.

Маълумот учун, Париж клуби Лига 1да қаторасига иккинчи бор мағлубиятга учради.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар