08.09.2020 09:53
11530
Темур Кападзе Тожикистондан учралган йирик ҳисобдаги мағлубиятга изоҳ берди

Ўзбекистон U19 бош мураббийи Темур Кападзе Тожикистон ёшлар жамоасига (1:4) қарши ўртоқлик баҳсида учралган йирик ҳисобдаги мағлубиятга изоҳ берди.

Эслатиб ўтамиз, ушбу жамоаларнинг биринчи ўйинида Ўзбекистон ёшлар жамоаси минимал ҳисобда ғалаба қозонишганди.

«Биринчи ўйинда ўз клубида асосий таркибда майдонга тушаётган, анчадан бери бир-бири билан ўйнаётган футболчилар ҳаракат қилишди. Иккинчи баҳсда эса биринчи ўйинда майдонга тушмаган футболчиларга имкон бердик. Аввалдан шуни режа қилгандик. 

Натижага келадиган бўлсак, ўйин бундай йирик ҳисобга мос эмасди. Иккинчи таркибимиз ҳам ёмон ўйнамади. Рақибнинг 4та аниқ зарбаси ҳам голга айланди, биз эса имкониятлардан фойдалана олмадик. Аммо айтишим мумкинки, бу икки ўйин мураббийлар учун фойдали бўлди. Натижа биринчи ўринда эмасди, янги футболчиларни синаб кўрдик. Ўйинчиларнинг ҳам жисмоний, ҳам руҳий томонини билиб олиш муҳим эди», – дейди мураббий «Орият Доно» радиосининг «Футбол+» ҳафталик ток-шоусига берган интервьюсида.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар