07.09.2020 09:12
17179
Леонардо Роналду ва Мессидан кейинги энг яхши ўйинчиларни айтди

«ПСЖ» спорт директори Леонардо француз клуби ҳужумчилари Килиан Мбаппе ва Неймарни «Ювентус» форварди Криштиану Роналду ва «Барселона» сардори Лионель Мессидан кейин дунёнинг энг яхши ўйинчилари деб билишини айтди. 

«Биз Неймар ва Мбаппе билан ишлашда давом этмоқчимиз. Бу ҳамма учун тушунарли. Ушбу икки футболчининг битта жамоада бўлиши жуда яхши. Бизда Месси ва Роналдудан кейинги ўринда турувчи дунёнинг энг яхши икки ўйинчиси бор», – дея Леонардонинг сўзларини келтиради Cаnal+.

Эслатиб ўтамиз, «ПСЖ» ўтган мавсумда Франция чемпионлиги, Франция Кубоги ва Лига Кубогини қўлга киритди. Чемпионлар Лигасида эса финалгача етиб бориб, ҳал қилувчи баҳсда «Бавария»га (0:1) имкониятни бой берди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар