06.09.2020 11:25
3390
Теглар
Погба 2021 йил ёзида «Ювентус»га қайтишни режалаштирган

«Манчестер Юнайтед» яримҳимоячиси Поль Погба «Ювентус»га қайтишни истамоқда, деб хабар беради Tuttosport.

Манбага кўра, Турин клуби бир неча марта французнинг трансферини сўраган, аммо «қизил иблислар» яримҳимоячига катта нарх белгилашган – 130 млн евро. 

Погба вазиятни ўзгартириб, яна Италияда ўйнашни хоҳлаяпти. У 2020/21 йилги мавсум якунини кутиб, инглиз жамоасини арзонроқ нархда тарк этишни режалаштирган.

Аввалроқ 27 ёшли футболчининг агенти Мино Райола шартномани узайтириш бўйича музокаралар босимсиз, жуда хотиржамлик билан олиб борилаётганини айтганди. Аммо, хабар қилинишича, Поль вақтдан ютиб, шартномани узайтирмасликни истамоқда.

Яримҳимоячининг манкунианликлар билан амалдаги шартномаси 2021 йил ёзигача мўлжалланган. Аммо битимда клуб уни яна бир йилга узайтириш мумкинлиги борасидаги банд бор.

Маълумот ўрнида, Погба 2012-2016 йиллар оралиғида «Ювентус»да ўйнаган.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар