05.09.2020 21:51
8344
Куман Суарес ва Видални «Барселона» машғулотларидан озод қилди

«Барселона» клуби ҳужумчиси Луис Суарес ва яримҳимоячи Артуро Видаль тез орада Каталония жамоасини тарк этади.

Mundo Deportivo’нинг ёзишича, бугун ўтказилган машғулотларда Суарес ва Видаль ҳам ташриф буюрган бўлса-да, бош мураббий Рональд Куман уларга жамоа машғулотларидан озод қилинганлигини билдирган. Шу боис уругвайлик ва чилилик футболчилар гуруҳдан алоҳида машғулот ўтказишган. 

Қайд этилишича, Суарес «Ювентус» билан келишувга эришгани, Видаль эса «Интер»га ўтаётганлиги учун Куман шундай қарорга келган.

Аввалроқ, клубда яна бир йил қолиши ойдинлашган Лионель Мессининг бугунги машғулотларга келмагани ҳақида маълумот берилган эди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар