01.09.2020 08:16
2368
Левандовски «Олтин бутса» ҳақида: «Афсуски, Бундеслигада ўйинлар сони 4тага кам»

«Бавария» ҳужумчиси Роберт Левандовски «Олтин бутса» учун курашда «Лацио» ҳужумчиси Чиро Иммобиле ғолиб бўлганига ўз муносабатини билдирди.

«Афсуски, Бундеслигада  4та тур кам. Агар ҳаммада ўйинлар сони бир хил бўлса, рақобат янада адолатли бўларди. Мен 6та ўйин камроқ ўтказдим.

Келаси мавсум оғир бўлади. Кучли бўлсангиз ҳам, доим 90 дақиқада 2та гол ура олмайсиз. Мен учун жамоа ҳар доим биринчи ўринда туради», – дея полякнинг сўзларини келтиради Kicker.

Эслатиб ўтамиз, якунланган мавсумда Иммобиле 36та гол билан «Олтин бутса»ни қўлга киритди, У 34та тўп киритган Левандовскини ортда қолдирди. Лекин А Серияда турлар сони 38та, Бундеслигада эса 34та.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар