30.08.2020 22:40
4394
Видаль: «Пирло қўнғироқ қилса, хурсанд бўлардим»

«Барселона» яримҳимоячиси Артуро Видаль «Ювентус»га ўтиши мумкинлиги ҳақидаги хабарларга муносабатини билдирди.

Эслатиб ўтамиз, Видаль Турин клубида 2011-2014 йилларда жамоанинг ҳозирги бош мураббийи Андреа Пирло билан ўйнаган.

«Пирлонинг «Ювентус» мураббийга айлангани жуда яхши. У ақл бовар қилмайдиган ўйинчи эди. Унинг қандай мураббий бўлишини тасаввур қилса бўлади. Андреа ўзини яхши томондан кўрсатиши мумкин. 

Пирло – ажойиб инсон. У билан биргаликда скудеттони 4 марта ютдик. Агар у менга қўнғироқ қилса, хурсанд бўламан», – дея Видалнинг сўзларини келтиради Football Italia.

Аввалроқ 33 ёшли Видалнинг «Интер» билан келишувга эришгани хабар қилинганди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар