30.08.2020 13:04
10106
Видаль Италия клуби билан келишувга эришди

«Барселона» яримҳимоячиси Артуро Видаль Италиянинг «Интер» клубига ўтиш арафасида, деб ёзмоқда Gazetta della Sport нашри.

Манбанинг ёзишича, «Барселона» бош мураббийи Рональд Куман чилилик футболчига унинг режаларидан ўрин олмаганлигини айтгач, Антонио Конте Видаль билан суҳбатлашиб, уни Миланга таклиф этган. Клуб раҳбарияти футболчининг агенти билан музокара ўтказиб, томонлар келишувга эришган. Видаль тез орада Италияга жўнаб кетади.

Артуро Видаль 2018 йилда «Барселона»га Мюнхеннинг «Бавария» клубидан келиб қўшилганди. 33 ёшли яримҳимоячи Каталония клуби сафида Ла Лига чемпиони бўлган. Якунланган мавсумда Видаль 33 ўйинда майдонга тушиб, 8та голга муаллифлик қилди.

Маълумот учун, Видаль 2011-2015 йиллар давомида «Ювентус» сафида 4 карра А Серия ғолибига айланган.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар