29.08.2020 09:07
5147
Левандовски: «Олтин тўп»ни кимга бериш керак? Менга»

«Бавария» ҳужумчиси Роберт Левандовски «Олтин тўп»ни ютиш ҳақида ўйламаганини айтди.

– «Олтин тўп»ни кимга берган бўлардингиз?

– Ўзимга.

– Тушунтириб айтинг-чи?

– «Бавария» билан қўлимиздан келган барча совринларни ютдик. Ҳамма турнирлар – Бундеслига, Германия Кубоги ва Чемпионлар Лигасида тўпурар бўлдим. 

– «Олтин тўп» бекор қилинганига қандай муносабат билдирасиз?

– Бу мукофот ҳақида ўйламаган эдим. Олдинда кўплаб ўйинларимиз бор эди. Асосий вазифам Чемпионлар Лигасида ғалаба қозониш эканлигини тушундим. Ҳеч қачон индивидуал совринлар ҳақида ўйламаганман», – дея польшалик форварднинг сўзларини келтиради Sportowe Fakty.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар