27.08.2020 10:05
5173
Контега «Барселона» яримҳимоячиси керак 

«Барселона» яримҳимоячиси Артуро Видаль фаолиятини «Интер»да давом эттириши мумкин.

Журналист Жанлука Ди Марционинг ёзишича, «Интер» бош мураббийи Антонио Конте клуб раҳбарияти билан учрашувда чилилик хавбекни жамоада кўрмоқчилигини айтган. 

Таъкидланишича, Милан клуби ушбу трансфер масаласида қийинчиликка дуч келмайди. Чунки «Барселона»нинг янги бош мураббийи Роналд Куман келаси ёзда шартномаси якунланадиган 33 ёшли яримҳимоячини ўз лойиҳасида кўрмаяпти.  

«Интер» аллақачон футболчининг атрофидагилар билан алоқага чиққан. Маълумот учун, Артуро «Ювентус»да Конте қўл остида тўп тепган.

Видаль ўтган мавсумда Ла Лигада 33та ўйинда майдонга тушиб, 8та гол урган.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар