26.08.2020 08:47
15100
Пирло Роналду, Дибала ва Артур ҳақида гапирди

«Ювентус»нинг янги бош мураббийи Андреа Пирло жамоанинг айрим ўйирчилари ҳақида гапирди.

«Роналду билан бир неча кун олдин гаплашдик. Машғулотларда эса худди қолганлар билан бўлгани каби суҳбатлашдим. Келгуси ҳафталарда суҳбатлашишга вақтимиз кўп бўлади.

Дибаланинг сотилиши ҳеч қачон режалаштирилмаган.  У – муҳим ўйинчи ва лойиҳанинг бир қисми.

Артур – яхши ўйинчи. Биз унинг Бразилия миллий жамоаси ва «Барселона»даги ўйинларини кўрганмиз. У яримҳимояда бир нечта вазифани бажариши мумкин», – дея Пирлонинг сўзларини келтиради клуб расмий сайти.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар