25.08.2020 18:25
2056
ОФК 2020 йилда Чемпионлар Лигасидан бошқа мусобақаларни ўтказмайди

Осиё Футбол Конфедерацияси коронавирус пандемияси билан боғлиқ мураккаб вазият туфайли, 2020 йилдаги Чемпионлар Лигасидан бошқа барча мусобақаларни ўтказмайдиган бўлди.

Kun.uz манбаси хабарига кўра, ОФК бу ҳақда барча миллий федерацияларига хат юборган. 

Жумладан, 16 ва 19 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё чемпионати (мезбон – мос равишда Баҳрайн ва Ўзбекистон),  футзал бўйича Осиё чемпионати, футзал клублари ўртасидаги Осиё чемпионати ва ОФК Кубоги мусобақаси кейинги йилга қолдирилган. Аввалроқ, ЖЧ-2022 саралашининг Осиё қитъасидаги ўйинлари ҳам 2021 йилга кўчирилган эди.

ОФК фақат 2020 йилги Чемпионлар Лигасини якунлаб олишни мақсад қилган. 

Қайд қилиш жоизки, Чемпионлар Лигасининг Ғарб минтақасидаги гуруҳ ўйинлари марказлашган тартибда 14 – 25 сентябрь кунлари, Шарқ минтақасида эса 17 октябрь – 1 ноябрь кунлари ўтказилиши режалаштирилмоқда.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар