Неймар «твиттер»да адашиб «Бавария»ни эмас, «Байер»ни табриклади
«ПСЖ» ҳужумчиси Неймар «Бавария»га (0:1) қарши Чемпионлар Лигаси финалидан сўнг ўзининг «твиттер»даги саҳифасида Мюнхен жамоасини ғалаба билан табрикламоқчи бўлди. Аммо бразилиялик «Бавария» ўрнига «Байер»ни табриклаб юборди.
«Мағлубият спортнинг бир қисмидир. Биз ишлаймиз, охиригача курашамиз. Қўллаб-қувватлаганингиз учун барчангизга раҳмат. «Байер»ни табриклаймиз», – деб ёзади Неймар.
Леверкузен клуби ҳам воқеага бефарқ бўлмади.
«Раҳмат, Неймар. Аммо нима учун таътилда эканлигимизда бизни табриклаётганингни тушунмаяпмиз. Аммо раҳмат», – деб ёзади «Байер»нинг «твиттер»даги саҳифаси.
Маълумот учун, леверкузенликлар ҳеч қачон Чемпионлар Лигасида ғалаба қозонишмаган.
Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар