23.08.2020 08:26
18146
Пирлога «Барселона» футболчиси керак

«Ювентус» яримҳимоячи Артуро Видални жамоага қайтармоқчи, деб ёзади Daily Mail.

Манбага кўра, «Барселона»нинг чилилик футболчисига Турин клубининг янги бош мураббийи Андре Пирло қизиқмоқда. Хабар қилинишича, 33 ёшли хавбекнинг ўзи ҳам «Ювентус»га қайтмоқчи. У 2011-2015 йилларда «кекса синьора» сафида Пирло билан бирга ўйнаган.

Видаль «Барселона»га 2018 йили ўтган. У жамоа билан Испания чемпионати ва Суперкубогида ғалаба қозонди. Яримҳимоячи ўтган мавсумда каталонияликлар сафида 33та ўйинда майдонга тушиб, 8та гол урди ва 2та голга ассистентлик қилди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар