22.08.2020 22:36
2856
Пирло Нестани «Ювентус» мураббийлар штабига таклиф қилди

«Ювентус» бош мураббийии Андреа Пирло собиқ жамоадоши Алессандро Нестани Турин клубига таклиф қилди, дея ёзмоқда Corriere dello Sport.

Манбада ёзилишича, Пирло ҳозирда B серия вакили «Специя» клуби бош мураббий лавозимида фаолият юритаётган Алессандро Нестани «Юве» мураббийлар штабига чақириб, ўзига ёрдамчи сифатида ҳамкорликка таклиф қилган. Италиялик собиқ ҳимоячи ҳали аниқ қарорга келгани йўқ.

Маълумот учун, Пирло ва Неста футболчи сифатида 2002 йилдан 2011 йилга қадар «Милан» клубида бирга тўп сурган. Шунингдек, улар ЖЧ-2006да Италия миллий жамоаси сафида жаҳон чемпионлигини қўлга киритган.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар