19.08.2020 21:04
10194
Теглар
Кроос: «Барселона» мағлубияти «Реал» футболчиларини хурсанд қилди»

«Реал» яримҳимоячиси Тони Кроос «Барселона»нинг Чемпионлар Лигасидаги жуда йирик  ҳисобда мағлубиятга учрагани қандай кутиб олингани ҳақида сўзлаб берди.

Принципиал рақибнинг «Бавария»га 2:8 ҳисобида ютқазгани мадридликларни хурсанд қилган ва улар WhatsApp орқали буни қизғин муҳокама қилишган.

«Ҳеч қандай ачиниш бўлмади. «Реал»нинг баъзи футболчилари ичиқоралик билан хурсандчилик қилишди.

«Барселона» 2018 йилда «Рома»га ютқазганида ҳам ҳамма хурсанд бўлиб, эшигим олдида у ёқдан бу ёққа югуришганди. Бу ерда ҳамма шундай яшайди», - деди Кроос.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар