18.08.2020 09:00
2162
Конте: «Интер» дадил ўйнади ва режани давом эттирди»

«Интер» бош мураббийи Антонио Конте Европа Лигаси яримфиналидан ўрин олган «Шахтёр»га (5:0) қарши ўйиндан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Кучли жамоани мағлуб этиб финалга чиқдик, деб ўйлайман. «Шахтёр»да иқтидорли ўйинчилар бор, аммо биз уларни тўхтатишга муваффақ бўлдик. «Интер» дадил ўйнади ва режани давом эттирди. Барча футболчилар мақтовга лойиқ. Бу супер ўйин бўлди.

«Севилья» жуда катта тажрибага эга. Аммо биз ҳам иштиёқмандмиз. «Интер» мухлисларини хурсанд қилишимиз керак. Улар юракдан ўйнаган бу йигитлар билан фахрланишади. Майдонни афсусланмасдан тарк этдик. Ҳар бир футболчи ўзининг бор кучини берди, қўлидан келганини қилди. Финалда ҳам шундай бўлади, деб ўйлайман. Агар ютқазсак, демак, рақиб кучли ҳисобланади», – дея Контенинг сўзларини келтиради Sky Sport Italia.

Маълумот ўрнида, «Интер» финалда 21 август куни «Севилья» билан баҳс юритади.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар