15.08.2020 17:01
9210
Бартомеу «Барселона»ни тарк этмоқчи эмас

«Барселона» президенти Жозеп Бартомеу истеъфога чиқишни режалаштирмаяпти, деб хабар берди Diario Sport.

Чемпионлар Лигасидан ўрин олган «Бавария»га қарши ўйиндаги 2:8 ҳисобидаги мағлубиятга қарамай, мулозим ўз лавозимида камида 2021 йил бошигача қолмоқчи.

Бартомеу клуб инқирозда эканини тан олган, аммо муддатидан олдинги сайловлар вазиятни чигаллаштиради, деб ҳисобламоқда.

«Барселона» раҳбари 2021 йилнинг январида ёки март ойида сайловни ўтказишни режалаштиряпти. У янги директорлар кенгашида лойиҳа тайёрлаш учун вақт бўлишини хоҳлаяпти.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар