14.08.2020 19:44
3896
«Манчестер Сити» Кулибали трансфери бўйича «Наполи»га янги таклиф жўнатди

«Манчестер Сити» клуби «Наполи» ҳимоячиси Калиду Кулибалини қўлга киритиш учун янги таклиф жўнатди.

Таниқли журналист Танкреди Палмерининг «твиттер»да ёзишича, «шаҳарликлар» 29 ёшли сенегаллик футболчи учун «Наполи»га 63 миллион евро миқдоридаги янги трансфер таклифини жўнатган.

Аввалроқ, Неаполь жамоаси Кулибали билан хайрлашишга тайёрлигини, бироқ ўз ҳимоячисини 80 миллион евродан кам бўлган маблағга қўйиб юбормоқчи эмаслигини маълум қилганди.

Кулибалига «Манчестер Юнайтед», «Ливерпуль», «Пари Сен-Жермен» клублари ҳам қизиқиш билдиргани ҳақида хабарлар тарқалганди.

Маълумот учун, 2014 йилдан буён «Наполи» сафида тўп сураётган Калиду жорий мавсумда клуби сафида А Серияда 25 ўйинда майдонга тушиб, чемпионатда 7-ўринни банд этганди.

Турнир жадваллари
Жамоа
G W D Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар