Неймар: «Турнирдан чиқиб кетиш ҳақида ўйламагандим»
«ПСЖ» ҳужумчиси Неймар Чемпионлар Лигаси 1/4 финалидан ўрин олган «Аталанта»га (2:1) қарши ўйиндан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
«Турнирдан чиқиб кетиш хаёлимга ҳам келмаганди. Ажойиб оқшом. Қийин ўйин бўлди. «Аталанта» – ажойиб жамоа. Улар ўйин давомида тажовузкор ҳаракат қилишди, курашишди.
Яхши кунларни бошдан кечирмоқдамиз. Биз ажойиб оиламиз, бир оиламиз. Энди дам олишимиз керак. Бу ғалабадан ниҳоятда хурсандман», – деб Неймарнинг сўзларини келтиради Get French Football News.
Маълумот ўрнида, «ПСЖ» турнир яримфиналида «Лейпциг» – «Атлетико» жуфтлиги ғолиби билан ўйнайди.
Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар