13.08.2020 15:38
23934
Манба: «Ювентус» Роналду билан хайрлашмоқчи, Мендеш уни «Барселона»га таклиф қилган

Криштиану Роналдунинг «Ювентус»ни тарк этиши мумкинлиги ҳақида навбатдаги хабарлар тарқалди.

BBC Sport ва Diario Sport журналисти Гильем Балагенинг тасдиқлашича, футболчининг агенти унга янги жамоа изламоқда.

«Роналдуни «ПСЖ» билан боғлаётганликлари сабаби Париж жамоаси португалиялик юлдузни таклиф этишни хоҳлаётганидан эмас, балки Жоржо Мендеш мижозига янги клуб излаётгани билан боғлиқ. 

Сўнгги ярим йилда Криштиануни кўп марта «Реал» билан бирга тилга олинганини кўрдик, аммо Мадрид жамоаси Роналдуни қайтариш имкониятини кўриб чиқмаслигини маълум қилган. 

Қайд этилишича, Турин клуби Роналдунинг йиллик маоши юқорилиги сабабли юлдуз футболчини бошқа клубга сотишни истамоқда.

«Роналдунинг агенти барча топ-клублар, шу жумладан «Барселона»га ҳам Криштиануни тавсия қилган. Аммо «Ювентус» ҳозирги шароитда катта маош олувчи Роналдуни трансфер қила олиши қийин масала», - дея ёзади таниқли журналист. 

Маълумот учун, Роналду «Ювентус»да йиллик 30 миллион евро маош олади.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар