13.08.2020 09:43
3284
Теглар
Гасперини: «Бизда иштиёқ ва ғоялар бор, бунинг учун пул керак эмас»

«Аталанта» бош мураббийи Жан-Пьеро Гасперини Чемпионлар Лигаси чоракфиналидан ўрин олган «ПСЖ»га (1:2) қарши баҳсдан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.

«Энг ёмони, биз яримфиналга яқин эдик ва бу ажойиб мақсадга эришамиз, деб ўйлагандик. Европанинг энг яхши жамоаларига қарши доим ривожланиб борадиган Чемпионлар Лигасида қатнашганимиздан хурсандмиз. Йигитларга бу мавсумда қилган ишлари учун фақат миннатдорчилик билдиришим мумкин.

Бу жуда ачинарли, чунки кейинги босқичга яқин келгандик. Рақибда дунёнинг энг яхши футболчилари – Мбаппе ва Неймар бор ва улар қайсидир маънода жамоага куч беришди.

Олдинроқ гол ўтказиб юборганимизда, эҳтимол, яхшироқ бўларди. Ўйин охиридаги голлар кўпроқ таъсир ўтказади.

Чемпионлар Лигаси – бу махсус турнир. Жозе Моуриньо уни «деталлар мусобақаси» деб номлаганини ўқиганман. Чиндан ҳам кичик деталлар ўйин натижасини белгилаб берди.

Бергамо аҳолиси байрам қилишади, чунки футболчилар бор кучларини беришди. Бу – биздан сўралган нарса. Бизда иштиёқ ва ғоялар бор, бунинг учун пул керак эмас», – деб Гасперинининг сўзларини келтиради Football Italia.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар