08.08.2020 19:00
18733
«Ювентус» бош мураббийлигига номзод маълум бўлди

«Ювентус» ва Италия миллий жамоаси собиқ футболчиси Андреа Пирло Турин клуби бош мураббийига айланиши мумкин, дея хабар бермоқда Sky Sport Italia.

Манбанинг ёзишича, «Юве» Чемпионлар лигасини нимчорак финалдаёқ тарк этгани сабабли истеъфога чиқарилган Маурицио Сарри ўрнини Андреа Пирло эгаллаши кутилмоқда. 41 ёшли собиқ футболчи бир ҳафта аввал «Ювентус» ёшлар жамоаси бош мураббийи сифатида иш бошлаганди. Қолаверса, Андреа клуб эгалари саналмиш Аньеллилар оиласи билан яқин муносабатда.

Маълумот учун, Пирло 2011-2015 йиллар давомида «Ювентус» шарафини ҳимоя қилиб, 164 ўйинда 19та гол, 38та ассистга муаллифлик қилган ҳамда Турин жамоаси билан 4 марта А Серия ғолибига айланган.

Аввалроқ, «Ювентус» бош мураббийлиги учун Симоне Индзаги ва Маурисио Почеттинонинг номзодлари кўрилаётгани ҳақида хабарлар тарқалганди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар