08.08.2020 12:47
6286
Сарри: «Истеъфо ҳақидаги саволни клуб директорлари учун ҳақорат деб биламан»

«Ювентус» бош мураббийи Маурицио Сарри жамоаси Чемпионлар Лигаси 1/8 финалидан ўрин олган «Лион»га (2:1, сафарда 0:1) қарши ўйинлардан сўнг турнирни тарк этгач, клубдаги келажаги ҳақидаги саволларга жавоб берди.

«Афсуски, биз дастлабки ўйин, аниқроғи, ўша баҳснинг биринчи ярмидаги мағлубиятимиз учун чиқиб кетдик. Турнирни тарк этганимиздан жуда хафалигимизни инобатга олмасак, жамоадан жуда мамнунман. Чунки улар характер намойиш этишди ва бор кучларини беришди. Агар мусобақани тарк этмаганимизда, бугун оқшом уйга бахтли қайтардим.

«Ювентус» раҳбарияти билан учрашувдан нима кутмоқдаман? Юқори даражали раҳбарлар битта ўйинга асосланиб қарор қабул қилишади, деб ўйламайман. Бутун мавсумни баҳолаш керак. Истеъфо ҳақидаги саволни клуб директорлари учун ҳақорат деб биламан. Шартномам бор, уни ҳурмат қиламан ва ҳеч нарсани кутмайман», – дея Саррининг сўзларини келтиради Football Italia.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар