08.08.2020 17:34
9202
Манба: «Ювентус» Саррини истеъфога чиқарди

«Ювентус» бош мураббийи Маурицио Сарри лавозимини тарк этди. 

Sky Sport Italia хабарига кўра, италиялик мутахассис Чемпионлар Лигаси 1/8 финалида «Лион» тўсиғидан ўта олмаганидан сўнг ишдан бўшатилган. Яқин орада клуб бу ҳақда расман эълон қилади.

Дастлабки ўйинда францияликлар 1:0 ҳисобида ғалаба қозонишди. Жавоб баҳсида «Ювентус» 2:1 ҳисобида зафар қучган эди. Натижада, сафардаги гол қоидасига кўра «Лион» чоракфиналга йўл олди.

«Ювентус» янги бош мураббийни излаш ишларини бошлаган. Туринликларни бошқаришга номзодлардан бири сифатида «Лацио» устози Симоне Индзаги айтилмоқда.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар