05.08.2020 11:03
7624
Теглар
Неймар «ПСЖ»даги 3 йиллик фаолиятини баҳолади

Бразилиялик ҳужумчи Неймар «ПСЖ»даги 3 йиллик фаолияти ҳақида фикр билдирди.

«Бу 3 йил жуда катта тажрибаларга бой бўлди. Қувончли лаҳзалар ҳам бўлди, оғир пайтлар ҳам. Айниқса, жароҳатлар туфайли ўйнай олмаган вақтларим қийин ўтди. Жамоадошларим ёрдамида барча қийинчиликларни енгиб, ҳамманинг эътиборига эришишга муваффақ бўлдим. 

Парижда энг яхши лаҳзаларни бошдан кечирдим, деб ўйлайман. Биз олдимизда буюк мақсадлар турган оиламиз. Ушбу мавсумни Чемпионлар Лигасидаги ғалаба билан якунламоқчимиз», – деб Неймарнинг сўзларини келтиради клуб расмий сайти.

Маълумот учун, 28 ёшли вингер Лига 1нинг якунланган мавсумида 15та ўйинда майдонга тушди ва 13та гол, 6та ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйди. Унинг «ПСЖ» билан амалдаги шартномаси 2022 йилгача мўлжалланган.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар