05.08.2020 13:08
3455
Бранислав Иванович: «Эвертон»га ўтсам керак, яхши таклиф билдиришди»

«Зенит» жамоасини тарк этган Бранислав Иванович эркин агент сифатида Англия Премьер-лигасига қайтишини тасдиқлади.

«Фаолиятимни катта эҳтимол билан «Эвертон»да давом эттираман. Улар менга яхши таклиф билан чиқишди. Тез орада барча расмий ишларни якунласак керак.

«Црвена Звезда»нинг чақируви? Бу жамоадан менга таклиф бўлгани йўқ. Агар кимдир алоқага чиқса, бу вариантни ҳам кўриб чиқишим мумкин эди. Аммо Англиядан таклиф олдим, Белград клубидан ҳеч ким мурожаат қилгани йўқ», - дея сербиялик ҳимоячининг сўзларини келтирмоқда The Sun.

Маълумот учун, Иванович «Эвертон» бош мураббийи Карло Анчелотти билан яхши таниш. Сербиялик 36 ёшли футболчи «Челси»даги фаолияти давомида италиялик мутахассис билан бирга ишлаган эди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар