03.08.2020 22:48
10098
Конте: «Бундай ёлғон маълумотни ёзганни ҳам, уни чиқарган газета бош муҳарририни ҳам судга бераман»

«Интер» бош мураббийи Антонио Конте «Ювентус»ни бошқаришни истаётгани ҳақидаги хабарларни рад этди.

«Ювентус» раҳбарияти билан гаплашиб, ўйинчилардан  Саррининг келажаги ҳақида сўраш? Бундай ёлғон маълумотларни ёзганни ҳам, уни чиқарган La Repubblica газетаси бош муҳарририни ҳам судга бераман.

Мен «Интер» билан 3 йиллик шартнома имзолаганман. Ҳар доим ҳаётимда астойдил ҳаракат қилдим ва ғолиб бўлиш учун бор кучимни сарфладим. Бу ерда ҳам шундай қиламан», – деб Контенинг сўзларини келтиради ANSA.

Маълумот учун, La Repubblica – Италиянинг энг йирик оммавий ахборот воситаларидан бири. Газетанинг адади 500 минг нусхадан ошади.

Аввалроқ ушбу нашр Контенинг «Интер»дан кетиши мумкинлиги хақида хабар берган. Унда мураббийнинг «Ювентус»га қайтмоқчилиги, унинг бир неча ҳафта аввал Турин клуби футболчилари билан гаплашгани ва улардан «бьянконери» устози Маурицио Саррининг келажаги ҳақида сўрагани ёзилган эди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар