31.07.2020 09:25
4160
Жиру: «Вернер захира ўриндиғида ўтиришга одатланмаган»

«Челси» ҳужумчиси Оливье Жиру жамоанинг янги форварди Тимо Вернер ҳақида ўз фикрларини билдирди.

«Вернер захира ўриндиғида ўтиришга одатланмаган. Аммо мураббийга ҳужумчи танлови борасида бошоғриқ келтириш учун қўлимдан келганича ҳаракат қиламан», – деб Жирунинг сўзларини келтиради L'Equipe.

Эслатиб ўтамиз, «Челси» июнь ойида 53 млн еврога «Лейпциг»дан Тимо Вернерни сотиб олди. 24 ёшли германиялик ҳужумчи ўтган мавсумда Бундеслигада 32та баҳсда майдонга тушиб, 26та тўп киритган ва 8та голга ҳаммуаллифлик қилган.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар