30.07.2020 21:13
1180
Пирло «Ювентус» ёшлар жамоасига бош мураббий этиб тайинланди

«Ювентус»нинг собиқ яримҳимоячиси Андреа Пирло Турин клубининг U23 ёшлар жамоасига бош мураббий этиб тайинланди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар қилди. 

Италиялик собиқ футболчи «Ювентус»да 2011-2015 йиллар оралиғида тўп тепган. У жамоа билан 4 бор Скудетто, Италия Кубоги ва 2 бор Италия Суперкубогини қўлга киритган.

Пирло футболчилик фаолиятини 2017 йили «Нью-Йорк Сити»да якунлаган. Шунингдек, «Милан» ва «Интер»да ҳам ўйнаган.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар