28.07.2020 10:29
6266
Клопп: «Мен учун Фергюсон билан танишиш Рим Папаси билан кўришишга тенг эди»

«Ливерпуль» бош мураббийи Юрген Клопп «МЮ» собиқ устози Алекс Фергюсон билан илк учрашуви ҳақида гапириб берди.

«Мен сэр Алексдан ҳайратланганман. Эсимда, у мен учрашган британиялик биринчи мураббий эди. Нонушта қилдик. У ҳамма нарсани эслашига ишончим комил эмас, лекин мен ўша дақиқаларни жуда яхши хотирлайман. Чунки бу Рим Папаси билан учрашувга ўхшарди. Мен жуда хурсанд бўлгандим», – деб Клоппнинг сўзларини келтиради Goal.

Эслатиб ўтамиз, германиялик мутахассис мавсум якунларига кўра АПЛда энг яхши мураббий деб топилди ва Фергюсон номидаги совринга эга бўлди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар